Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ИСЛОМИЙ ДАВЛАТНИНГ ИЧКИ СИЁСАТИ
Исломий Давлатнинг ички сиёсати шаръий ҳукмларни ҳаётга татбиқ этишдир. Исломий Давлат ўз салтанати остидаги юртларда Ислом аҳкомларини ижро қилиб, Ислом аҳкомлари асосида муомалаларни тартиблаштирар, ҳадларни барпо этар, жазо чораларини ижро қилар, ахлоқни сақлар, Исломий ибодат ва удумларни адо қилишга кафил бўлар, халқнинг барча ишларини бошқарар эди. Дарҳақиқат, Ислом ўз салтанатига бўйсунадиган одамларга - мусулмонларга ҳам ва унга эътиқод қилмайдиганларга ҳам - аҳкомларини ижро қилиш усулларини баён қилиб берган. Бинобарин, муаммоларнинг муолажалари шаръий ҳукм бўлганидек, ижро тариқати ҳам шаръий ҳукмдир. Исломга барча одамлар чақирилгандир. Чунки Оллоҳ Таоло бутун инсониятга хитоб қилиб Исломга чақирган. Оллоҳ Таоло марҳамат қилади:
يَاأَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ -21,
– „Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан олдингиларни яратган Раббингизга ибодат қилинг. Шояд шунда тақво қилурсизлар (яъни Оллоҳ Таолодан қўрқарсизлар)“. [2:21]
يَاأَيُّهَا الإِنسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَرِيمِ -6,
– „Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида - унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади деб алдаб қўйди?!“ [82:6]
Усул илми олимлари «шаръий ҳукмларга хитоб қилинганлар - мусулмон ёки ғайримусулмон бўладими - хитобни тушунадиган барча ақл эгаларидир», деб эътибор қилишган. Имом Ғаззолий «Ал-мустасфо мин илмил-усул» китобида айтади: «Шаръий ҳукм қаратилган шахс мукаллафдир. Унинг шарти хитобни тушунадиган оқил бўлишидир. Аммо ҳукмлар зиммада собит бўлиши масаласига келсак, бу инсонийликдан олинади. Зеро, мана шу сифат билан инсон таклифни тушунишнинг асоси бўлган ақл қувватининг қабул қилишига тайёр бўлади». Бинобарин, Исломга чақирилганлар даъват хитоби ва таклиф хитоби билан хитоб қилингандирлар. Даъват хитоби - бундан мақсад одамларни Исломни қабул этишга ундашдир. Таклиф хитоби - бундан мақсад одамларни Ислом аҳкомларига амал қилишга мажбур қилишдир. Бу барча одамларга тааллуқлидир. Аммо Исломий Давлат ҳукми остидаги одамларга нисбатан эса, тоифаси, жинсидан қатъий назар, инсоний бирлик деб қаралади. Бунда фақат тобеликни шарт қилади. (Тобелик Давлатга ва низомга садоқатдир). Исломда майда миллатлар, деган нарса бўлмайди, балки барча одамлар, модомики уларнинг фуқароликлари бўлса, Исломий Давлатнинг фуқаролари ҳисобланадилар. Бунда фақат уларнинг инсонийлиги эътиборга олинади. Демак, фуқаролиги бўлган ҳар бир одам - мусулмон ёки ғайримусулмон бўладими - Шариат унинг учун белгилаб берган ҳуқуқлардан фойдаланади. Кимнинг фуқаролиги бўлмаса, гарчи у мусулмон бўлса ҳам, бу ҳуқуқлардан маҳрум. Масалан, бир мусулмоннинг онаси насроний бўлиб, исломий фуқароликка эга. Отаси эса мусулмон бўлса ҳам, исломий фуқароликка эга эмас. Шунга кўра унинг онаси ундан нафақа олишга ҳақли. Отаси эса ҳақсиздир. Агар
101-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|